Тизимга кириш


Ёки

Ro'yhatdan o'tish


yoki

Parolni tiklash

islom.uz
14 taqibchi
islom.uz
Ro'yxatdan o'tilgan sana: 21 Iyul 2022
Islom.uz порталига 2003 йилда етук аллома, муҳаддис, фақиҳ, Ислом оламининг йирик намояндаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ томонидан асос солинган. Мана қарийб 15 йилдирки мазкур портал соф ислом дини таълимотларини аҳли сунна ва жамоа мазҳаби ақийдаси асосида кенг тарғиб қилиш, ҳанафий мазҳабини тушунтириш, диний-маънавий бой меросимизни тиклаш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизнинг барча қатламларига етказиш, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, асарларидаги юксак инсоний ғоялар ва муқаддас қадриятларимизни ўзида ифода этган жиҳатларини тадқиқ этиш, улардан диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланиш, халқимизнинг диний саводхонлигини ошириш, ёш авлоднинг руҳий ва маънавий оламини бойитиш, халқига, Ватанига садоқат руҳида тарбиялаш йўлида фаолият юритиб келмоқда. Мақсадимиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатишдан иборат. Islom.uz портали 2016 йилда қайта замон талабларига мос равишда такомиллаштирилди. Бир қатор янги рукнлар ва илова сайтлар очилиб ўз фаолиятини давом эттирди. Бироқ, 2018 йилга келиб, ўқувчилар, интернет ижтимоий тармоқларидан фойдаланувчилар учун янада қулай, осон бўлиши, шунингдек диний-маърифий маълумотлар (дарслар, асарлар, мақолалар, ҳикматлар ва ҳ.к.) билан бойитиш, аввалги ҳолатини тубдан янгилаш зарурати туғилди. Шу сабаб, портални янгилаш устида жиддий изланишлар олиб борилди. Бунда асосий урғу фазилатли Шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ёзиб қолдирган диний-илмий меросини ҳамда ислом асосларини халқимизга янада тушунарли, содда, равон тарзда етказишга қаратилди. Янги такомиллаштирилган Islom.uz портали аввалги кўринишларидан бутунлай фарқ қилади. Унда муҳим аҳамиятга молик турли хил бўлим ва рукнлар бор. Хусусан, Ақийда, Қуръон, Ҳадис, Фиқҳ, Сийрат каби рукнлар, Исломнинг бешта асоси саналмиш Иймон, Намоз, Рўза, Закот ва Ҳаж бўлимлари шулар жумласидандир. Шунингдек ундан Янгиликлар, Сўнгги мақолалар, Бахтиёр оила, Ота-онани эъзозлаш ва Муслималарга оид саҳифалар ҳам ўрин олган. Яна бир муҳим жиҳати – унда Тошкент вақти бўйича намоз вақтларининг акс этиб туришидир. Ҳар намоз вақти кирганда, шунга монанд орқа фондаги ранг ҳам ўзгариб туради. Бу, ўз навбатида инсонга намоз вақтларини эсга солиб турса, иккинчи томондан эстетик завқ бағишлайди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, порталнинг материаллари бир пайтнинг ўзида учта хорижий (араб, рус, инглиз) тилларида ҳам бериб борилади. Islom.uz портали таҳририяти соҳага оид расмий хабарларни қонунчиликда белгиланган тартибда мамлакатимиздаги давлат ва нодавлат ташкилотлар, оммавий ахборот воситаларига таянган ҳолда тарқатади. Порталнинг иккинчи қисмидан Islom.uz media, фотолавҳалар ҳамда «Hilol nashr» нашриёт матбааси томонидан чоп этилган янги китоблар галереяси жой олган. Улар ҳам ўзига хос ранг-баранг хусусиятга эга. Умуман олганда, Islom.uz портали диний, илмий-маърифий ва техник жиҳатдан замон талабларига мос янги кўринишга эга бўлди. Албатта, буларнинг барчаси халқимизнинг диний саводхонлигини юксак даражага кўтариш, исломий маърифат таратишга қаратилган. Бу ишимизда Аллоҳ таолонинг Ўзи мададкор бўлсин!
Postlar 0