Tizimga kirish


Yoki

Ro'yhatdan o'tish


yoki

Parolni tiklash

Rahmatulloh qori Sayfuddinov
7 taqibchi
Rahmatulloh qori Sayfuddinov
imom, voiz
Ro'yxatdan o'tilgan sana: 23 Iyun 2022
Саййид Раҳматуллоҳ домла Термизий 1975-йили Сурхондарё вилояти Музработ туманида таваллуд топган. 1992–1995 йилларда Бухоро шаҳридаги "Мир Араб" ўрта-махсус Ислом билим юртида, 1995-1999 йиллари Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида таҳсил олди. 2002-2015 йиллар оралиғида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг дарс ҳалқаларида илм олиб, ижозалар олди. Саййид Рахматуллоҳ домла Термизий меҳнат фаолияти мобайнида  Тошкент шаҳаридаги кўплаб масжидларда жумладан: 1995-1997 йилларда Шайхонтоҳур туманидаги "Оқ туникали" жоме масжидида имом-хатиб, 1997–1999 йилларда Юнусобод туманидаги "Мирза Юсуф" жоме масжиди имом ноиби,  1999–2003 йилларда Юнусобод туманидаги "Юнусобод Оқ-тепа" жоме масжидида имом-хатиб, 2003-2014 йиллар мобайнида Шайхонтоҳур туманидаги "Хўжа Аламбардор" жоме масжидида имом-хатиб, 2014-йилда "Минор" жоме масжиди имом-хатиби, бир йилдан сўнг Юнусобод тумани бош имоми ва "Мирза Юсуф" жоме масжиди имом-хатиби лавозимларида самарали фаолият юритд и. 2021-йилдан Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент шаҳар бош имоми ва "Минор" жоме масжиди имом-хатиби  этиб тайинланди ва шу кунга қадар ушбу лавозимда фаолият юритиб келмоқда.
Postlar 0